63-тур амалий лойиҳаси

Инновацион марказининг қиймати 969,42 млн.сўмлик “Орол денгизи қуриган туби шароитида чўл озуқабоп ўсимлик навларини синаш ва истиқболли тур навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш” амалий лойиҳаси 63-тур танловида ғолиб бўлиб, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан молиялаштирилди ва Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти (ҚЧЭИТИ) билан ҳамкорликда 2022 йилдан бошлаб амалга оширилиб келинмоқда.

  • Асосий мақсади – Орол денгизи қуриган туби шароитида чўл озуқабоп ўсимлик навларини синаш ва истиқболли тур навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил қилишдан иборат.

Лойиҳа 63-тур танловида ғолиб бўлиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилди ва Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти (ҚЧЭИТИ) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

  • Эришилган натижалар
  1. Чўл озуқабоп ўсимликлар уруғлари экишга яроқлиги аниқланди
  2. уруғларнинг сифат кўрсатгичлари дала шароитида аниқланди
  3. экилган галофит ўсимликларни фенологик кузатувлар олиб борилди
  4. Қора саксаулнинг “Нортуя”, чўғоннинг “Жайхун”, черкезнинг “Барака”, навларидан 300кг, олабутанинг “Ягона” навидан 100 кг ўсимликлар уруғлари Орол денгизи қуригантубига экилди

Loading

Полезные ссылки

О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты