Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновациялар маркази масъуллари ҳамда Мўйноқ туман Хокими иштирокида Мўйноқ туман «Тик-озек» ОФЙ ҳудудида амалий семинар ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб, суғориш тизимларини ташкил этиш, иқлимига мос кўчатларнинг янги навларини яратиш ва парваришлаш, кўчат экиш агротехникасини тўғри ташкил қилиш, ушбу ҳудудлар иқлим шароитига мос янги ўсимлик турларини иқлимлаштириш ва шўрга чидамли турларини кўпайтириш, экиладиган кўчатларни касаллик ва зарар кунандалардан асраш каби қатор таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда ҳудуд атрофига 5000 туп оқ терак ва 240 дан ортиқ мевали, 550 туп декоратив кўчатларни экиш ишлари олиб борилди.
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты