2022-йилнинг 5-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновациялар марказида Британиянинг Тhе Economist журнали (Британиянинг Тhе Economist Group media компаниясига тегишли) марказий Осиё учун махсус мухбири Джоанна Клэр Лиллис билан учрашув бўлиб ўтди. Ташрифдан асосий мақсад марказ фаолияти билан яқиндан танишишдир. Журналистга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази фаолиятига оид тақдимот намойиш етилди, халқаро ташкилотлар билан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди, сўнгра Саманбай илмий-ишлаб чиқариш майдончасида олиб борилаётган тажриба-синов ишлари билан батафсил танишиш мақсадида қисқа екскурсия ўтказилди. Суҳбат чоғида Джоанна Клэр Лиллис марказ фаолиятига катта қизиқиш билдирди ва Орол денгизининг қуриган тубини ободонлаштириш борасидаги ижобий натижаларни қайд етди ҳамда Орол муаммосига жаҳон ҳамжамиятини жалб етиш ниятлари билан ўртоқлашди, шунингдек, марказ фаолияти билан яқиндан танишганликлари ва олиб борилаётган тажрибалар бўйича батафсил жавоблари ҳамда илмий-ишлаб чиқариш майдончаси бўйлаб саёҳат қилганликлари учун ходимларга уз миннатдорчилик билдирди. Марказ ходимлари Joanna Клер Лиллисга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, ушбу учрашув бутун дунё бўйлаб Орол денгизи екологик инқирози оқибатларини чуқурлаштиришга хизмат қилишига умид билдирди.
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты