“Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясини фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш” лойиҳаси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 29 март куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Синцзянь-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегациясини қабул қилди ва учрашувида Ўзбекистон ҳудудлари ва СУАР ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларни кўриб чиқилган эди. Ўзбекистон ҳудудларида Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари эътибор марказида бўлди. Ушбу учрашувда келишиб олинган ҳамкорлик масалаларини ва Президентимизнинг Оролнинг қуриган тубида инновацион усулларни қўллаган ҳолда яшил ўрмонзорлар ва яшил қопламали яйловлар барпо этиш буйича қўйган вазифаларини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази таклифи билан жорий йил 31 март куни Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Синцзян экология ва география институтининг бир гуруҳ олимлари Қорақалпоғистонга ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказида делегация билан ўтказилган ўчрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши бошлиғи ўринбосари Р.Т.Сапарбаев иштирок этиб, томонлар ўтасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кенг мукоҳама қилинди. Марказ директори Б.С.Хабибуллаев  меҳмонларга марказ томонидан олиб борилаётган инновацион фаолият, амалга оширилган илмий-амалий инновацион лойиҳалар, Оролбўйи ҳудудида мавжуд экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари буйича тақдимот қилди. Ўз навбатида, Хитой олимлари томонидан Орол денгизининг экологик бошқарувида фотоволтаик технологияни тажриба ва намойиш этишга эътибор қаратган ҳолда Хитойнинг етук инновацион технологияларини атроф-муҳитни бошқаришга интеграция қилиш, саноат конвергенцияси ва технология интеграцияси орқали Орол денгизининг экологик муаммоларини ҳал қилиш бўйича экспериментлар ва намойишлар ўтказишга қаратилган янги инновацион лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Учрашув доирасида қиймати 500 минг АҚШ доллари бўлган  “Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергиясини фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш” инновацион лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Синцзян экология ва география институти ўртасида келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди ва лойиҳага старт берилди. Лойиҳани  тегишли хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда 2023-2025 йилларда амалга ошириш назарда тўтилган. Лойиҳа шуниси билан аҳамиятлики, лойиҳа Оролбўйи аҳоли пунктларига кучли шўрланган ерларда «фотоэлектрик + экологик» саноатни ривожлантириш тажрибасини тарқатишга, кичик ўлчамдаги тақсимланган фотоэлектрик электр станцияларини қуришга, ушбу қуёш панеллери тагида галофит ва чўлга-шўрга чидамли ўсимликларни ўстириш  ва қўллаб-қувватловчи энергия сақлаш иншоотлари ўрнатилиб, ва шу орқали аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш билан бирга яшил ривожланишга хизмат қилади. Шу ўринда алоҳида келтириб ўтиш лозим, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукус ёшлар технопаркини бориб кўриш чоғида  “Яшил” технологияларга асосланган инновацион лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш, амалиётга кенгроқ жорий этиш кераклигини таъкидлаб ўтганди. Тадбирдан сўнг хитойлик делегация Нукус туманидаги «KPC NUKUS HERBAL TECHNOLOGY» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида бўлди.  Корхона қизилмия илдизи ва экстарктини Хитой давлатига экспорт қилиб келмоқда. Меҳмонларга корхонада олиб борилаётган ишлар, соҳага жорий этилган янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари намойиш этилди. Сўнгра, меҳмонлар ушбу тумандаги «Nukus agrofish klaster» фаолияти билан бориб танишдилар. Корхона асосан балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш чет элга экспорт қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирда бир қатор хорижий давлатларнинг реестридан жой олган. Корхона сўнгги замоновий техника ва технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, йилига 300 тн балиқ етиштиради ва жадал ривожланаётган корхоналар қаторига киради. Шунингдек, делегация Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Кегейли туманидаги станцияси интенсив боғини ҳам бориб кўрдилар. Мазкур станцияда Республикамиз кескин ўзарувчанг иқлими, кучли тупроқ шўрланиши ва ноқулай табиий омилларга мослашган мева кўчатларини етиштириш буйича янги замонавий технологиялар асосида кенг кўламли илмий ва амалий ишлар йўлга қўйилган. Таъкидлаш лозимки, интенсив боғ Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг  ҳудудий лойиҳаси доирасида замонавий инновацион усулда барпо этилган бўлиб, тажриба-синов мақсадида 0,7 га майдонда кўчатхона ва 2 га майдонда оналик мева боғлари барпо этилган ва замонавий суғориш ва ўғитлаш тизимлари билан таъминланган. Ҳозирда кунда боғда олманинг 14 нави ва нокнинг 2 нави парвариш қилинмоқда. Бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг, меҳмонлар ўзларининг олган таассуротлари ва соҳаларга инновацион ғояларни ва ёндошувларни яна да кўпроқ жорий этиш буйича ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Полезные ссылки

О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты