Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги барқарор тизимини ривожлантириш лойиҳаси доирасида ҳамкор ташкилотлар вакиллари учрашуви ўтказилди.

2023 йил 15 февраль куни Нукус Ёшлар технопарки биносида «Қорақалпоғистон Республикасининг кам ривожланган ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш барқарор тизимини ривожлантириш» лойиҳаси ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси, Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий тадқиқот институти вакилларининг учрашуви ўтказилди. Учрашувда Абу Даби ривожланиш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган умумий қиймати 5,1 млн. сўмлик, бажарилиши 4 йилга мўлжалланган ушбу лойиҳанинг биринчи йилида амалга ошириладиган ишлар тўрғрисида ахборот берилди ҳамда маҳаллий олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинди. Маълумот учун: Абу Даби ривожланиш жамғармаси томонидан «Қорақалпоғистон Республикасининг кам ривожланган ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш барқарор тизимини ривожлантириш» лойиҳасига 5,1 млн. АҚШ долл.грант маблағларини ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилнинг 20 апрель куни ўзаро англашув меморандуми имзоланиб, лойиҳага 2022 йилнинг 26 сентябрь куни старт берилган эди.

Полезные ссылки

О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты