Жорий йилнинг 20 декабрь куни “Young Scientists Alumni Reunion 2022” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори Бунёджон Охунов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёш олимларга алоҳида эътибор ва кўмак бериш юзасидан топширилган вазифалари бўйича шу кунга қадар амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Хусусан, ёш олимларнинг стажировкага юборилиши бўйича ҳисобот тақдимотини ўтказди. Жумладан, 2018 йилдан шу кунга қадар 471 нафар ёш олимларни Россия, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Исроил каби 30 дан ортиқ етакчи хорижий давлатларга илмий стажировкаларга юбориш мақсадида 18 млрд сўмга яқин маблағ йўналтирилди. Ёш олимлар стажировкалар давомида ўз соҳасиниг усталари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориб, ўз малака ва тажрибаларини орттириш ҳамда хорижий илмий институтлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга эришмоқдалар. Бундан ташқари, тадбир давомида Жамғарма томонидан ташкиллаштирилган илмий стажировкалар бўйича минтақалар кесимида координатор этиб белгиланган 7 нафар ёш олимлар иштирокчилар билан ўзларининг тажрибалари ва таассуротлари билан бўлишдилар. Координаторларнинг вазифаси келажакда стажировка ўташ учун бораётган ёш олимларга турли ташкилий ва илмий масалаларда ўз тажирибасидан келиб чиқиб маслаҳатлар бериш ва йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат. Тадбир сўнгида, 2022 йилда ўтказилган танловларда ғолиб бўлган 326 нафар ёш олимларга махсус сертификатлар топширилди.
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты