«Яшил Орол сари йўл:Инновациялар ва ҳамкорлик» Халқаро ёш олимлар форуми

2022 йил 24 мартда “Тошкент ирригация ва сув хўжалигини механизациялаш инженерлари институти” Миллий илмий – тадқиқот университети, Хитой Фанлар Академиясининг Синьцзян экология ва география институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ўртасида Орол денгизининг яшил ва инновация зонаси тўғрисида уч томонлама меморандум имзоланган эди. Меморандумда кўрсатилган ҳамкорлик йўналишларидан бири сифатида халқаро семинарлар, илмий конференциялар ва бошқа семинар тадбирларини биргаликда ташкил этиш, илмий ва техник кадрлар тайёрлаш кўрсатилган. Ушбу меморандум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Хитой Фанлар Академиясининг Синьцзян экология ва география институти томонидан “Яшил Орол денгизига йўл: Инновациялар ва ҳамкорлик” мавзусида 2022 йил 16 декабрда Нукус шаҳрида халқаро ёш олимлар форуми ўтказилди. Форум ташаббускорлари: – Халқаро Илмий Ташкилотлар Алянсининг Чўлланишга қарши кураш ассоциацияси (ANSO-ACD) – ANSO Яшил Орол денгизи илмий ташаббуси халқаро дастур идораси (ANSO IPO) – Қурғоқчил ерлар экобиомаларининг Ўзбекистон-Хитой қўшма асосий лабораторияси. Ташкилотчилар: – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази (IICAS) – Синцзянь Экология ва география институти, CAS (XIEG), – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети (ТИИАМЕ) – Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника институти Форумнинг мақсади илм-фан ва технология орқали Орол денгизининг яшил ва барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Форум Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантиришга интилаётган ёш истеъдодлар учун халқаро алмашинув ва ҳамкорлик платформасини тақдим этади, илмий ва технологик ривожланишнинг сўнгги тенденциялари билан ўртоқлашади, фанларнинг ўзаро таъсири ва интеграциясига кўмаклашиш, кўпроқ кўзга кўринган ёш олимларни яшил Орол денгизини ривожлантириш бўйича инновацияларга ўзини бағишлашга рағбатлантириш ва Орол денгизининг экологик бошқаруви учун иқтидорлиларарни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Форумда ресурслар, экология ва атроф-муҳит соҳасида халқаро миқёсда таниқли икки нафар экспертлар тадбир мавзуси бўйича академик маърузалар қилишди ва илм-фаннинг илғор ютуқлари ҳамда ўз тажрибалари ва ютуқлари билан ўртоқлашдилар. Ёшлар форуми сессиясида Орол денгизи ҳавзасининг барқарор ривожланиши, яшил ва инновацион технологияларнинг илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш бўйича илмий ишлар оли бораётган 45 ёшгача бўлган 9 нафар ёш олимлар академик маъруза қилишди. Шунингдек форумда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорги Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, тегишли вазирликлар, қўмиталар, ОТМ, илмий тадқиқот интитутлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Форум доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида форумда иштирок этаётган экспертлар ва ҳукумат вакиллари фикр алмашди ва Орол денгизи экологик бошқарувининг фан ва технологияларга бўлган эҳтиёжлари, ёш олимларнинг салоҳиятини қандай ошириш ва ёш олимлар Оролбўйида  инновацияларни ривожлантиришда қандай рол ўйнаши мумкинлиги ҳақида биргаликда муҳокама қилиниб, ёш иштирокчилар билан суҳбатлар ташкил этилди. Форум натижасида  ўзаро фикр алмашиш ва мунозаралар орқали илмий даражани оширишга имкон яратилди. Шунингдек, ажойиб илмий ва технологик иқтидорларни ва мукаммал инновацион лойиҳаларни кашф этиш, Орол денгизи ҳавзасини барқарор бошқариш учун ёш етакчи мутахассисларни етиштириш мақсадида 2 та ёш олим номзоди танлаб олинди. Уларга “Яшил Орол денгизининг инновациялар ва ҳамкорлик мукофоти”  топширилди ва CAS (XIEG) уларнинг Хитойда қисқа муддатли стажировкасини молиялаштиришни ўз зиммасига олди.

Полезные ссылки

О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты