«Миллий илмий портал» (https://nsp.gov.uz/) Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази томонидан йўлга қўйилган бўлиб, Ўзбекистонда илк бора мамлакатнинг илмий салоҳиятига оид барча маълумотларни ўз ичига олган. Миллий илмий портал — бу кўп функцияли веб-портал. Ўзбекистон ва жаҳон илмий ҳамжамияти вакиллари учун керакли бўлган барча маълумотлар мавжуд. Портал мамлакатимизда фаолият юритаётган олимлар, тадқиқотчилар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакилларини илм-фан соҳасига бирлаштириш мақсадида йўлга қўйилди.
Платформа асосан илмий изланиш олиб борувчи инсонлар, олий таълим тизими ва илмий тадқиқот муассасаларида фаолият юритувчилар учун, бир сўз билан айтганда, илм аҳли учун мўлжалланган. Порталда унда лойиҳалар танлови, олимлар учун (докторантура, ноширлик фаолияти, илмий стажировкалар, халқаро грантлар, дастурлар), дайжест ва таҳлилий маълумотномалар берилган. Шунингдек, порталда 450 га яқин маҳаллий ва хорижий конференция, 15га яқин халқаро ташкилот ва молия институтлари, хорижий ташкилотлар билан тузилган меморандумлар, 3000 дан ортиқ миллий илмий-техник ахборот ресурслари модулидаги диссертациялар реестри, 174 га яқин интеллекуал мулк объекти бюллетенлари базаси ҳамда илмий ишланмалар ва инновацион ғояларни тижоратлаштириш модулида 143 та самарадор лойиҳа тўғрисидаги маълумотлар базасини ўз ичига олади.
Порталда интерактив харита кўринишида Ўзбекистон Республикаси Илмий ва инновацион инфратузилмаси навигаторига 62 та соҳа ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар базалари жойлаштирилган.
Йўлга қўйилган порталда Ўзбекистон ва жаҳонда илм-фан йўналишида бўлаётган янгиликлар эълон қилинибгина қолмай, республика бўйлаб ташкил этилаётган анжуманлар тўғрисида ҳам бериб борилади.
Мазкур портал https://nsp.gov.uz/ домени остида йўлга қўйилган бўлиб, илмий муассасалар ўз фаолияти давомида фойдаланиши мумкин. Платформа ҳар бир таълим муассасаси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олибгина қолмай, улар тасарруфидаги ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилган.
«Миллий илмий портал» – ёш олимлар учун янги рақамли имконият
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты