Сув аҳоли фаровонлигини таъминловчи сайёрамизнинг асосий қадрияти деб таъкидласак, муболаға бўлмайди. Ҳаётнинг ҳар бир томчисини қадрлаш, уни беҳудага сарф қилмаслик муҳим. Глобал исиш, иқлим ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида минтақамизда сув танқислиги йилдан-йилга яққол кўзга ташланмоқда. Шу муносабат билан сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, улардан оқилона ва тежамкор фойдаланиш долзарб масалага айланиб бормоқда. Оролбўйининг тупроқ-иқлим шароитидаги ўзгаришлар юзага келган муаммоларни ҳал этишда янги инновацион ёндашувларни талаб қилади. Экинларни етиштиришнинг сув ресурсларини тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, тупроқ шўрланиши ортиб бораётган шароитда ўсимликларни етиштириш усулларини ишлаб чиқишда янги ёндашувларни қўллаш зарур. Аввал хабар қилинганидек, Тунис давлатининг Chahbani Technologies (CHAHTECH SA) компаниясидан доктор Chahbani 2022 йил 28 февралдан 4 мартгача Марказ қошидаги очиқ майдонга ва иссиқхона ичига суғориш тизимини ўрнатиш бўйича илмий амалий семинар олиб борди. Ушбу семинарга Марказ ишчи ходимлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий билим юрти ўқитувчи ҳамда талабалари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Хорижлик олим бошчилигида Марказ участкасида иссиқхоналар ичига ва 1750 кв.м очиқ майдонга ускуналарни ўрнатиш ишлари бажарилди. Май ойида 1000 кв.м. майдонда ўрик, олма, олча, нок каби мева дарахтлари, 750 кв.м. майдонда помидор, болгар қалампири ва баклажан каби сабзовотлар кўчатлари ўтқазилди ва айни пайтда ускуналарни ушбу мевали дарахтлар ва сабзавот экинларида синовдан ўтказиш ишлари йўлга қўйилди. Айни пайтда ушбу технологияни Қорақалпоғистон Республикаси фермер хўжаликларида жорий этиш бўйича ўқув семинари ўтказишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. .
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты