“Ўзбекистонда замонавий инновацион марказларни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудий инновацион марказ ва технопаркларнинг раҳбарларидан иборат делегациянинг Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Берлин ва Ҳалле шаҳарларига ташрифи ташкил этилди. Жорий йилнинг 25 июнига қадар давом этадиган ташриф дастури доирасида делегатсия аъзоларининг Германиянинг илғор инновация марказ ва технопарклари фаолияти билан танишиш, немис ҳамкасблари билан тажриба алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш каби масалалар кўзда тутилган. Жорий йилнинг май ойида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) директори Йорг Пуделка 250 минг Евро қийматидаги «Замонавий инновацион марказлар – 2022» техник ёрдам лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Меморандумни имзолади. Лойиҳа 3 та асосий компонентдан иборат бўлиб, у илғор Германия тажрибасига таянган ҳолда инновацион марказлар ходимлари ва инновацион тизимнинг асосий иштирокчиларининг стажировкаларини ташкил этиш, аҳолининг инновациялар тўғрисида хабардорлигини оширишни ўз ичига олади.
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты