Европа Иттифоқи делегацияси ва унга аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари Қорақалпоғистонда

Қорақалпоғистонда Орол денгизи экологик инқирози оқибатларини юмшатиш борасида яшил ўрмонзорлар ва яшил қопламалар барпо этиш ишлари билан яқиндан танишиш ва ўзларининг ҳиссаларини қўшиш, шунингдек Ўзбекистондаги БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Кўпшериклик траст фонди доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида жорий йилнинг 28 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасига Европа Иттифоқи делегацияси ва унга аъзо давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, БМТ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш қўмитаси вакилларидан иборат делегациянинг ташрифи амалга оширилди. Шу куни делегация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ туманидаги «Тик узяк» илмий-ишлаб чиқариш майдончасига ташрифини амалга оширди. Маълумот ўрнида келтириб ўтиш жоиз, Европа Иттифоқи ваколатхонаси ва Оролбўйи халқаро инновация маркази ўртасида Оролбуйи ҳудудида ЕИ молиявий кўмагида 27 минг туп манзарали дарахтлар ва чўл ўсимликлари кўчатларини экиб, яшил боғ яратиш буйича келишувга эришилган эди. Шу куни делегация аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вазирликлар, қўмиталар ва Оролбўйи халқаро инновация маркази вакиллари иштирокида дарахт кўчатларини экиш маросимига тантанали равишда старт берилди. Тантанали маросим давомида тадбир иштирокчилари «Мўйноқ» илмий-ишлаб чиқариш майдончасига  манзарали дарахт кўчатлари, Мўйноқ шаҳри чеккасида жойлашган «Кемалар қабиристони» очиқ дала музейи атрофига саксовўл ва қандим ўсимлиги кўчатларини ўтқаздилар. Тадбирдан сўнг делегация аъзолари сафарини давом эттириб, Устюрт текислиги бўйлаб, Орол денгизи қирғоқлари томон жўнаб кетди.

Полезные ссылки

О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты