2022-йилнинг 15-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказида АСИЕ (Халқаро бирдамлик ва халқаро ҳамкорлик ассоциацияси) бошчилигида хам Франсия олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. «Association de Solidarité Internationale et d’Education (ASIE)» бу мамлакатлар ўртасида ёшлар алмашинувини фаоллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва екология соҳасида тажриба алмашишни ривожлантирмоқда шу билан бирга ассоциациясининг мақсади француз ёшлари ва Осиё континенти ёшлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ва:
- Очиқлик ва фикр алмашиш мақсадида турли мамлакатлар ёшлари ўртасида учрашишни рағбатлантириш.
- Ёшларни Осиё мамлакатлари сивилизацияси ва жамияти билан таништириш.
- Турли мамлакатлардан келган ёшларга шахсий ва касбий йўлларини бойитишга имкон бериш.
- Осиё қитъаси билан боғлиқ таълим, педагогик ва маданий лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшиш.
- Осиё мамлакатларидаги жамият вакиллари билан алоқа ва алмашинувларни яратиш, ривожлантириш ва давом еттириш.
- Лойиҳа иштирокчиларининг хабардорлигини ошириш, ёрдам бериш ва ўқитиш учун ресурслар ва мониторинг жойи бўлиш.
- Лойиҳаларнинг молиявий таркибида иштирок етиш.
Учрашув давомида инновация марказнинг Қорақалпоғистон Республикасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалари бўйича таништирув тақдимоти ҳамда Оролбўйи халқаро инновация маркази илмий-ишлаб чиқариш майдончаси бўйлаб саёҳат уюштирилди. Ходимларимиз ташаббуси билан талабаларни Орол денгизи соҳилига, шунингдек, «Менинг боғим Орол денгизида» («Оролдаги менинг боғим») лойиҳаси амалга ошириладиган жойга саёҳатга таклиф қилинди ва шахсан ўз дарахтларини екишади. Шуниси еътиборга лойиқки, АСИЕ (Франция халқаро бирдамлик ва таълим ассоциацияси) ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун хайрия маблағларини ажратиш орқали ушбу ташаббусга қўшилди.