Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан Орол денгизининг қуриган туби тупроқ-иқлим шароитига мослаштирилган ўсимликлар майдонларини кенгайтириш, ҳудудда ердан фойдаланиш унумдорлигини ошириш, сув тежовчи ҳамда тузни камайтирадиган технологияларни жорий қилиш мақсадида Геномика ва биоинформатика маркази, Биоорганик кимё институти ҳамда Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти олимлари томонидан Орол денгизининг қуриган манзилларнинг 6 та нуқтасида тажриба синовларини амалга ошириш режалаштирилган. Жорий йил 17-18 март кунлари белгиланган манзилларда Биоорганик кимё институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган “БИОСОЛВЕНТ” – шўрланган тупроқдаги тузларни самарали ювиш воситаси билан ишлов берилди. Шўрланишга қарши “Биосолвент” препаратини қўллаш орқали тажриба асосида тупроқ-иқлим шароитига мослаштирилган 15 турдаги ўсимликлар экилади ва тажриба синов ишлари олиб борилади.
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты