Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон республикаси Президенти раҳбарлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари таҳлили тўғрисида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, 2021 йил куз ва 2022 йил қиш мавсумида манзарали, мевали дарахт ва бўта кўчатлари ҳамда қаламчалари экиш вазифасини қуйилган эди. Лойиҳа доирасида ҳар йили 200 миллион дарахт экиш, шу йўл билан шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга кўтариш режалаштирилгани атаб ўтилди. Жорий йилнинг 10 декабрь санасигача юртимизда «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинди. Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш, Республикада амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳасига салмоқи ҳисса қўшиш, шунингдек, олин 2019 йилда бошланган хайрли ишларни давом эттириш мақасадида 6 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани ҳудида Ўзбекистон Республикаси «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги халқаро Оролбўйи инновация маркази ҳамкорликдаги ташкиллаштириши билан «1 миллион дарахт» акцияси бўлиб ўтди. Акцияда Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва ташкилотлари, ёшлар ва оддий фуқаролар фаол иштирок этишди. Акция доирасида экиш учун Оролбўйи инновация маркази томонидан 1000 туп манзарали дарахт кўчатлари етказилиб берилди. Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, «1 миллион дарахт» акцияси Ўзбекистон Республикаси «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг ташаббуси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Миллий тикланиш» демократик партияси, Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги халқаро Оролбўйи инновация маркази билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 24 октябрида бошланган эди. Акциянинг мақсади юртимиздаги барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамиятчиликнинг диққатини ҳозирги кундаги минтақамиздаги экологик муаммоларга қаратишдан иборат. Мазкур акция доирасида Оролбўйи инновация маркази ҳудудига 100 дан ошиқ игна баргли манзарали дархт кўчатлари экилган эди. Акциянинг кейинги босқичи Мўйноқ туманида давом эттирилиб, 2020 йилнинг 6 ноябрь куни Оролбўйи инновация марказининг «Мўйноқ» илмий-ишлаб чиқариш участкасида амалга оширилаётган «Оролдаги боғим» лойиҳаси майдончасига кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилган эди. Бугун Республикамизда Юртбошимизнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил макон» лойиҳаси ва ўтказилаётган кўкаламзорлаштириш акцияси Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларнинг салбий таъсирларини юмшатишга ўзининг салмоқли ҳиссасини ва юртимизнинг кўркига кўрк қўшиши шубҳасиз.
Полезные ссылки
О‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi huzuridagi Orolbo’yi xalqaro innovatsiya markazi
Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан
Телефон: +998 (61) 225-74-56
Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz
Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00
Открыть в яндекс.карты