«Яшил Орол сари йўл: Инновациялар ва ҳамкорлик» Халқаро ёш олимлар форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Хитой Фанлар Академиясининг Синцзян экология ва география институти томонидан «Яшил Орол денгизига йўл: Инновациялар ва ҳамкорлик» мавзусида 2022 йил 16 декабрда Нукус шаҳрида халқаро ёш олимлар форуми ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Утамбетов иштирок этди. Форумда ресурслар, экология ва атроф-муҳит соҳасида халқаро миқёсда таниқли икки нафар экспертлар тадбир мавзуси бўйича академик маърузалар қилишди ва илм-фаннинг илғор ютуқлари ҳамда ўз тажрибалари ва ютуқлари билан ўртоқлашдилар. Ёшлар форуми сессиясида Орол денгизи ҳавзасининг барқарор ривожланиши, яшил ва инновацион технологияларнинг илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш бўйича илмий ишлар оли бораётган 45 ёшгача бўлган 9 нафар ёш олим маъруза қилишди. Шунингдек форумда тегишли соҳа вакиллари, ОТМ ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Ёш етакчи мутахассисларни етиштириш мақсадида 2 та ёш олим номзоди танлаб олинди. Уларга «Яшил Орол денгизининг инновациялар ва ҳамкорлик мукофоти» топширилди ва CAS (XIEG) уларнинг Хитойда қисқа муддатли стажировкасини молиялаштиришни ўз зиммасига олди. Форумнинг мақсади илм-фан ва технология орқали Орол денгизининг яшил ва барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратишдир. Форум Орол денгизи ҳавзасини барқарор ривожлантиришга интилаётган ёш истеъдодлар учун халқаро алмашинув ва ҳамкорлик платформасини тақдим этади, илмий ва технологик ривожланишнинг сўнгги тенденциялари билан ўртоқлашади, фанларнинг ўзаро таъсири ва интеграциясига кўмаклашиш, кўпроқ кўзга кўринган ёш олимларни яшил Орол денгизини ривожлантириш бўйича инновацияларга ўзини бағишлашга рағбатлантириш ва Орол денгизининг экологик бошқаруви учун иқтидорларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ахборот хизмати

 

Полезные ссылки

Международный инновационный центр Приаралья при Министерстве экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты