Халқаро семинарлар: қишлоқ хўжалиги барқарор ривожланмоқда

Оролбўйининг кўплаб туманларида “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ерларида барқарор қишлоқ хўжалик тизимларини ривожлантириш” халқаро лойиҳаси доирасида ўқув семинарлари ўтказилди.

Тадбирлар Хўжайли, Кегейли ва Амударё туманларида муваффақиятли ўтди. Бундан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган. Лойиҳа доирасидаги тадбирлар Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA, БАА), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Абу-Даби тараққиёт фонди молиявий кўмаги билан амалга оширилмоқда. Уч туманда ўтказилган тадбирларда ташкилотчилардан ташқари  400 нафардан ортиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари, олимлар ва ёшлар иштирок этди.

Мазкур семинарларда асосан деградацияга учраган ва шўрланган ерларни тиклаш усуллари, суғоришда сув тежамкор технологияларни қўллаш, қўлланиладиган экинлар турларини иқлим шароитига мослаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигида ресурслардан самарали фойдаланиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Тадбирларнинг муҳим жиҳатларидан бири, шўрланиш ва қурғоқчиликка чидамли 12 турдаги уруғнинг тарқатилиши бўлди. Бу маҳаллий фермерларга янги етиштириш технологияларини синовдан ўтказиш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради.

Семинарлар натижасида маҳаллий фермерлар замонавий билимлар ва самарали агротехнологиялар бўйича амалий тавсиялар олди. Бу эса ҳудудда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига ҳамда экологик муаммоларнинг ҳал этилишига хизмат қилади.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Полезные ссылки

Международный инновационный центр Приаралья при Министерстве экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты