Хитой Фанлар академияси раҳбарияти ва профессор-олимлари Оролбўйига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Хитой Фанлар академияси Синцзян экология ва география институти (XIEG) бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб, қўшма экологик йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Жорий йилнинг 9 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказида Хитой Фанлар академияси ва Хитой Фанлар академияси қошидаги Синцзян экология ва география институти (XIEG) делегациясининг расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Учрашувда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликнинг муҳимлиги қайд этилиб, Оролбўйи минтақасини комплекс ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳа таклифлари, жумладан, инновацион экологик ишланмалар ва технологияларни жорий этиш йўллари тақдимоти бўлди.

Делегациянинг мазкур ташрифидан кўзланган асосий мақсад илм-фан, экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда қўшма ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Хусусан, Оролбўйида сув танқислигига мослашиш ва қуриган денгиз тубида чўл ўсимликлари плантацияларини яратиш бўйича қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига алоҳида эътибор қаратилиб, меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан Орол денгизининг қуриши оқибатлари салбий таъсирларини бартараф этиш, Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, денгизнинг қуриган тубида яшил қопламаларни барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.

Мўйноққа ташриф чоғида делегация аъзоларига Оролбўйида амалга оширилаётган ўзгаришлар, хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида кўкаламзорлаштириш бўйича Давлат дастурлари ижроси ҳамда ХХР билан ҳамкорликда Инновация марказининг “Мўйноқ” илмий-ишлаб чиқариш майдончасида амалга оширилаётган лойиҳалар, Оролбўйи минтақасида бажарилаётган ишлар намойиш этилди. Сўнгра делегация Орол денгизи тарихи музейида бўлиб, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик инқироз кўлами ва ижтимоий оқибатларини визуал баҳолашди.

Учрашув якунлари бўйича Оролбўйи минтақасини тиклаш бўйича томонларнинг янада яқин ҳамкорлигининг асосий тамойиллари ва истиқболли йўналишлари билан бирга аниқ вазифалар белгилаб олинди.

М.Тошқораева,  

ЎзА

Loading

Полезные ссылки

Международный инновационный центр Приаралья при Министерстве экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты