Янги лойиҳага старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Компартияси Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан ўтказган учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилган эди.

Ўзбекистон ҳудудларида Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари эътибор марказида бўлди. Ушбу учрашувда келишиб олинган ҳамкорлик масалаларни ва Президентимизнинг Оролнинг қуриган тубида инновацион усулларни қўллаган ҳолда яшил ўрмонзорлар ва яшил қопламали яйловлар барпо этиш буйича қўйган вазифаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази таклифи билан Хитой Фанлар академияси ҳузуридаги Шинжон экология ва география институтининг бир гуруҳ олимлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.

Хитойлик олимлар билан учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кенг мукоҳама қилинди. Марказ директори Б.Хабибуллаев  меҳмонларга давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилган илмий-амалий инновацион лойиҳалар, Оролбўйи ҳудудида мавжуд экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари буйича тақдимот қилди. Ўз навбатида, меҳмонлар томонидан Хитойнинг етук инновацион технологияларини атроф-муҳитни бошқаришга интеграциялаш, саноат конвергенцияси ва технология интеграцияси орқали Орол денгизининг экологик муаммоларини ҳал қилиш бўйича экспериментлар ҳамда намойишлар ўтказишга қаратилган янги инновацион лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Учрашув доирасида қиймати 500 минг АҚШ доллари бўлган  “Орол денгизи ҳавзасининг экологик тикланишида фотоэлектр қуёш энергияси фойдаланиш тажрибасини қўллаш ва намойиш этиш” инновацион лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда Шинжон экология ва география институти ўртасида келишув имзолаш маросими бўлиб ўтиб, лойиҳага старт берилди. Ушбу лойиҳани  тегишли хорижий ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликда 2023-2025 йилларда амалга ошириш назарда тутилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 30 март куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукус ёшлар технопаркини бориб кўриш чоғида  “Яшил” технологияларга асосланган инновацион лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш,  уни амалиётга кенгроқ жорий этиш кераклигини таъкидлаб ўтган эди.

Тадбирдан сўнг хитойлик делегация Нукус туманидаги “KPC NUKUS HERBAL TECHNOLOGY” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида бўлди.  Корхона қизилмия илдизи ва экстрактини Хитой давлатига экспорт қилиб келмоқда. Меҳмонларга корхонада олиб борилаётган ишлар, соҳага жорий этилган янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари намойиш этилди. Шунингдек, ушбу тумандаги “Nukus agrofish klaster” фаолияти билан таништирилди. Корхона, асосан, балиқ ва балиқ маҳсулотларини етиштириш ва уларни чет давлатларга экспорт қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Корхона сўнгги замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, йилига 300 тонна балиқ етиштиради.

Меҳмонлар академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Кегейли туманидаги станцияси интенсив боғида ҳам бўлди. Мазкур станцияда Оролбўйининг кескин ўзгарувчан иқлими, кучли тупроқ шўрланиши ва ноқулай табиий омилларга мослашган мева кўчатларини етиштириш буйича янги замонавий технологиялар асосида кенг кўламли илмий ва амалий ишлар йўлга қўйилган. Мазкур ннтенсив боғ Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг  ҳудудий лойиҳаси доирасида замонавий инновацион усулда барпо этилган бўлиб, тажриба-синов мақсадида 0,7 гектар майдонда кўчатхона ва 2 гектар майдонда оналик мева боғлари барпо этилган. Экин майдонлари замонавий суғориш ва ўғитлаш тизимлари билан таъминланган. Ҳозирги кунда боғда олманинг 14 нави ва нокнинг 2 нави парваришланмоқда.

Бўлиб ўтган учрашувлардан сўнг меҳмонлар ўзларининг олган таассуротлари ҳамда соҳаларга инновацион ғояларни ва ёндашувларни янада кўпроқ жорий этиш буйича ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

ЎзА мухбири 

Полезные ссылки

Международный инновационный центр Приаралья при Министерстве экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан

Адрес: ССГ Саманбай, Нукус 230100, Республика Каракалпакстан, Узбекистан

Телефон: +998 (61) 225-74-56

Эл. почта: info@iic-aralsea.uz, iic-aralsea@exat.uz

Режим работы: Понедельник-Пятница, с 09:00 до 18:00

Открыть в яндекс.карты